"Тошкент сити"даги қурилишда хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани аниқланди
Қурилиш инспекцияси мониторингига кўра ҳудуд чиқиндилардан ҳам тозаланмаган.
Жамият
21 сентябрь, 17:38
Тошкентдаги Real house турар жой биносида камчиликлар аниқланди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Tashkent city ҳудудида жойлашган Real house турар жой биносида мониторинг ишлари ўтказилди.
Натижада объектда "Қурилишда хавфсизлик техникаси” қоидаларига риоя қилинмаганлиги, шу билан бир қаторда ҳудуд қурилиш чиқиндиларидан тозаланмагани аниқланди.
Масъуллар ушбу қоидабузарликлар юзасидан буютмачига бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беришди ва қурилиш-монтаж ишлари назоратга олинди, дейилади қурилиш инспекцияси хабарида.