Олий суд раисига икки ўринбосар сайланди

Икром Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. 

Сиёсат
21 сентябрь, 13:36
Олий суд раисига икки ўринбосар сайланди

Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди. 

Икром Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Аввал ушбу лавозимда Робахон Маҳмудова ишлаб келганди. Маҳмудова 2023 йилги президентлик сайловларида қатнашганди. 

Тайинловга қадар Икром Муслимов Олий суд раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган.

Ўз навбатида, Олимжон Исмоилов Олий суд раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+