Ливан бўйлаб йирик киберҳужум: 20 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда икки кун давомида  минглаб алоқа қурилмалари портлади. Ҳодисалар ортида Исроил хавфсизлик хизмати тургани айтилди. 

Жаҳон
19 сентябрь, 9:28
Ливан бўйлаб йирик киберҳужум: 20 киши ҳалок бўлди

Ливан бўйлаб алоқа қурилмаларига йирик киберҳужум уюштирилди. Натижада пейжерлар, телефонлар ва бошқа қурилмаган портлаб кетган. 

Мазкур ҳодисалар оқибатида бўлганлар сони 20 кишига етди, деб хабар бермоқда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

18 сентябрь куни содир бўлган портлашларда 14 киши ҳалок бўлгани, 450 киши жароҳатлангани аввалроқ хабар қилинган.

Бу ҳақда Ал-Жазира телеканали Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар бермоқда. У қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумот бермаган, бироқ «юзлаб» одамлар яраланганини қайд этган.

17 сентябрь куни пейжерлар бутун Ливан бўйлаб портлашни бошлади. 12 киши ҳалок бўлди, 4 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Ливан ҳукумати Исроилни айблади. Reuters агентлигининг ёзишича, Исроил разведка хизмати Моссад Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати томонидан сотиб олинган 5 мингта қурилмага портловчи моддалар ўрнатган. 18 сентябрь куни бутун мамлакат бўйлаб бошқа қурилмалар – ноутбуклар, рациялар, портатив радиолар портлашни бошлади.

Айрим маълумотларга кўра, портлашлар ортида Исроил махсус кучлари, яъни "Моссад" ташкилоти турибди. Улар Тайван компанияси ишлаб чиқарган қурилмаларни миналаштиришга муваффақ бўлишган. 

Ушбу ҳодиса Ливан ва Исроил ўртасида ҳақиқий уруш чиқиш хавфини оширди. Исроил 98-ҳарбий дивизиясини Ғазо жанубидан олиб, Ливан чегараларига олиб келгани маълум бўлди. Ҳизбуллоҳ ҳам портлаш учун яҳудий давлатига муносиб жавоб бўлиши ҳақида баёнот берди. 

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+