Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистонга қарши дона суришни хоҳламади

Ўзбекистонлик таниқли шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ терма жамоаси вакили ҳисобланади. У Ўзбекистонга қарши дона суришни истамади ва бу ўйинда иштирок этмайдиган бўлди.

Спорт
19 сентябрь, 18:08
Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистонга қарши дона суришни хоҳламади

Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси давом этмоқда. Бугун, 19 сентябр куни бўлиб ўтадиган 8-турда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси АҚШ терма жамоасига қарши дона суради.

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Афруза Ҳамдамовага қарши баҳс олиб бориши керак бўлган. Бироқ Гулруҳбегим ҳамюртларига қарши ўйнашдан бош тортган. Унинг ўринини Карисса Шивен Йип эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Тоҳиржонова 2020 йилдан буён Америкада истиқомат қилади. Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШга кетишига Ўзбекистон шахмат федерациясидаги адолатсизликларни сабаб қилиб кўрсатган.

Маълумот учун, Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида иккинчи бўлиб халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган. 2021 йилда шахмат бўйича Америка чемпионатида иккинчи ўринни олган. Шундан сўнг АҚШ терма жамоаси таркибига жалб қилина бошлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+