Тошкентда мебел цехи ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва қурбонлар йўқ.
Жамият
18 сентябрь, 9:18
Тошкент шаҳар Олмазор туманида мебел цехи ёниб кетди.
18 сентябрь куни соат 07:28да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган, мебель ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 07:34 да етиб боришган, ҳодиса бир соат ичида бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.
Бир неча кун аввал Тошкент вилоятида буёқ заводи ёнганди.