"Қамчиқ" довонида портлатиш ва бурғилаш ишлари якунланди
Айни пайтда автомобиллар икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Жамият
18 сентябрь, 11:17
"Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун очилди.
Довон ҳудудидан ўтувчи А373 автомобиль йўлининг 254,6—258-километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари якунланди.
Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Аввалроқ бурғилаш ва портлатиш ишлари сабаб довон ҳудудида ҳаракат чекланиши маълум бўлганди.