platina.uz

"Қамчиқ" довонида ҳаракат чекланди

Ҳудудда табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади. 

Жамият
18 сентябрь, 10:13
"Қамчиқ" довонида ҳаракат чекланди

"Қамчиқ" довонида ҳаракат вақтинча чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йулининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан бугун, 2024 йил 18 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Довоннинг ҳаракат чекланган қисми қачон очилиши кейинроқ эълон қилинади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+