Портлашда ҳалок бўлганлар оиласига компенсация берилади
Бойсундаги авария қурбонларининг оила аъзолари васийликка олинди, дея хабар берди Platina.uz манбаси.
Жамият
18 сентябрь 2024 йил
Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида содир бўлган авария қурбонларининг оила аъзолари васийликка олинди, дея хабар берди Platina.uz манбаси.
Айтилишича, ERIELL Group компанияси компенсация тўлаб беради. Ҳозирча товон пули миқдори аниқ эмас.
Газ конидаги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди, Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 нафар қурбон ҳақида маълумот берилганди.