Бойсундаги портлаш ҳақида президентга хабар берилди
Ҳодиса оқибатида жами 4 киши ҳалок бўлган.
"Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.
Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Gazeta.uzга тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган.
Маълум қилинишича, президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки нафар қурбон ҳақида маълумот берилганди.