platina.uz
Жамият

Бойсунда 3 гектар жой ёниб кетди

Ёнғин нимадан чиққани айтилмаган, олов тахминан 14 соатларда ўчирилган.

Бойсунда 3 гектар жой ёниб кетди

17 июн куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Кенгдала ўрмон хўжалиги бўлимига қарашли арчазорларга туташ 3 гектар ҳудудда ёнғин чиққан.

Вилоят ФВБга бу ҳақда соат 17:45 да хабар берилган. Майдондаги ёнғин 18 июн куни соат 07:10 да ўчирилган.

Ёнғинни ўчиришга 85 нафар шахсий таркиб, 4 та техника, Ўрмон хўжалиги бўлимидан 40 нафар ходим, 4 та техника, ИИБдан 6 нафар ходим, Мудофаа вазирлигидан 20 нафар ҳарбий хизматчи ва битта ҳарбий вертолёт, маҳаллий аҳолидан 40 нафар кўнгилли жалб этилган.

Шунингдек, ёнғинни ўчириш жараёнида Чегара қўшинларининг учувчисиз учиш воситаларидан ҳам фойдаланилган.

Ёнғин нимадан чиққани, зарар миқдори, қанча дарахтлар ёнгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid