"Ташаббусли бюджет"да яна 177 маҳалла қўшимча ғолиб дея топилди

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Иқтисод
14 сентябрь, 19:43
"Ташаббусли бюджет"да яна 177 маҳалла қўшимча ғолиб дея топилди

"Ташаббусли бюджет"да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди. 

"Ташаббусли бюджет"нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

-Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

-лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;
 

-маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+