Ўзбекистонлик шахматчилар 100 фоизлик натижа кўрсатмоқда
Эркаклар жамоаси Хорватияни, аёллар термаси мезбон Венгрияни мағлуб этди.
Спорт
14 сентябрь 2024 йил

Венгрия пойтахти Будапештда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон миллий жамоаси муваффақиятли қатнашмоқда.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3-турда Хорватияни 3,5-0,5 ҳисобида, аёллар жамоаси эса сенсацион тарзда мезбон Венгрияни 2,5-1,5 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Ўтказилган 3 турдан сўнг 3 ғалаба билан ўзбек шахматчилари 100 фоизлик натижа кўрсатишмоқда.

4-турда эркаклар терма жамоа Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади, аёллар терма жамоаси эса Болгария билан беллашади.