Сирдарё вилояти ҳокими Сардоба тумани учун бир млрд сўм ажратди

Маблағ туманни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолига қулай яшаш шароитлари яратишга сарфланиши кўзда тутилган. 

Иқтисод
13 сентябрь, 10:12
Сирдарё вилояти ҳокими Сардоба тумани учун бир млрд сўм ажратди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Сардоба туманига пул ажратиш бўйича фармойишни имзолади. 

Унга кўра, Сардоба туманини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолига қулай яшаш шароитлари яратиш билан боғлиқ харажатларга вилоят маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1,0 (бир) миллиард сўм маблағ Сардоба тумани маҳаллий бюджетига ажратилади.

Туман ҳокимлиги ажратилган маблағнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини ҳамда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати билан биргаликда ажратилган маблағ доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни вилоят ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлайди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти давлат молиявий назорат инспекцияси Сирдарё вилояти бошқармаси харажатлар юзасидан якуний текширув ўтказиш ваколатига эга бўлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+