platina.uz

Харрис ва Трамп илк дебатни ўтказди: асосий маълумотлар

Трамп рақибини "марксист" ва "кўчирмакаш" деб атади, Камала эса Ғазодаги урушни тезлик билан тугатиш ҳақида гапирди. 

Жаҳон
11 сентябрь, 8:56
Харрис ва Трамп илк дебатни ўтказди: асосий маълумотлар

АҚШ президентлигига номзодлар Камала Харрис ва Доналд Трамп ноябрь ойидаги сайловдан олдин ўзларининг биринчи сайловолди теледебатларини ABC News телеканалида жонли эфирда ўтказдилар.

Баҳс сайловга икки ойдан камроқ вақт қолганида бўлиб ўтди.

Мунозаранинг биринчи қисми ва ABC бошловчиси Девид Муир томонидан берилган биринчи савол иқтисодга қаратилган. "Америкаликлар тўрт йил аввалгига қараганда яхшироқ аҳволда эканига ишонасизми?" — деб сўради у.

Харрис биринчи навбатда жавоб берди ва у "имкониятлар иқтисодиёти"ни қуришни режалаштираётганини айтди. У уй-жой муаммосини ҳал қилиш, ёш оилалар ва кичик бизнесга ёрдам беришга ваъда берди.

Трампнинг айтишича, демократлар тўрт йил ичида иқтисодни вайрон қилган, Харрис эса Жо Байденнинг иқтисодий дастуридан шунчаки кўчириб олган.

"Доналд Трамп бизни Буюк Депрессиядан кейинги энг ёмон ишсизлик билан қолдирди. Биз [демократлар] қилганимиз фақат Доналд Трамп яратган тартибсизликни тозалашдир", деди Харрис.

Номзодлар бир неча бор бир-бирини ёлғончиликда айблаган. Муҳокама бошида Харрис томошабинлар Трампдан "кўп ёлғон, шикоят ва исм-шарифларни" эшитишини айтди.

Трамп-Харрис баҳси: нега бу АҚШ президентлик сайловлари учун муҳим ва сўровларга кўра ким етакчилик қилмоқда
Трамп Камала Харрисни Стенфорд университетининг собиқ иқтисодчиси отасининг ишига боғлашга уриниб, "марксист" деб атаган.

"Агар у сайланса, ҳаммасини ўзгартиради. Ва бу бизнинг мамлакатимизнинг охири бўлади. У марксист, унинг марксист эканлигини ҳамма билади. Унинг отаси марксист иқтисод профессори ва у унга яхши таълим берган", деди Трамп.

Харрис Трампга мурожаат қилиб, унинг сўзларини шарҳлар экан, "уят" сўзини бир неча бор ишлатган.

“Дунё етакчилари Доналд Трамп устидан кулишмоқда. Мен ҳарбий раҳбарлар билан гаплашдим, уларнинг баъзилари сиз билан бирга ишлаган ва улар сизни шармандали деб айтишади", - деди Харрис собиқ президентга юзланиб.

Шунингдек, дебатда Украина масаласи кўтарилди.

Трамп уруш тугаши кераклигини айтди ва у бунга эриша олишини таъкидлади. У буни лавозимга киришдан олдин ҳам (агар у сайловда ғалаба қозонса) қилиш ниятида эканини яна бир бор таъкидлади.

Камала Харрисга кўра, "НАТОдаги иттифоқчилар Трампнинг президент бўлмаганидан жуда миннатдор". "Агар Доналд Трамп президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтириб, Полшадан бошлаб Европанинг қолган қисмига назар ташлаган бўларди".

Трамп Харрисни "тарихдаги энг ёмон вице-президент" деб атади ва у вице-президентлик даврида урушнинг олдини ололмаганини айтди.

Исроил-Ғазо уруши. Харрис бу борадаги баъзи олдинги баёнотларини такрорлаб, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо буни қандай қилиш муҳимлигини айтди. "Бу уруш тугаши керак. Бу зудлик билан тугаши керак", деди у. Трамп, агар у президент бўлганида, можаро ҳеч қачон бошланмаслигини айтди. "У Исроилдан нафратланади. Агар у президент бўлса, икки йилдан кейин Исроил йўқ бўлиб кетишига ишонаман", — деди Трамп.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+