Тошкент вилоятидаги бўёқ заводига ўт кетди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин ҳалигача ўчирилмаган.
Жамият
10 сентябрь, 15:39
Фото: Platina.uz
Тошкент вилояти Зангиота туманида бўёқ цехи ёниб кетди.
Бугун 10 сентябрь куни соат 14:15да Зангиота тумани, "Эркин" МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин ўчириш экипажлар етиб боришган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади, дейилади хабарда.
Воқеа жойига вазирлик раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.