platina.uz

Қўқонда ўттиздан ошиқ таълим муассасалари таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Таъмирдан чиқарилган муассасаларнинг 15 таси давлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

Жамият
6 сентябрь, 11:21
Қўқонда ўттиздан ошиқ таълим муассасалари таъмирланиб,  фойдаланишга топширилди

Президентнинг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ҳал қилиш борасида қатор вазифалар белгиланган эди.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли вазирликлар, қўмиталар, идоралар масъулларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти натижасида биргина Қўқонда 33 та таълим муассасалари бинолари таъмирланди ва фойдаланишига топширилди.

Жумладан, давлат раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти билан Қўқоннинг “Шайхон” маҳалласидаги 460 ўринли 19-умумтаълим мактаби биноси ҳам бош-оёқ янгиланиб, муаллимлар ва ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

“Мингтут” маҳалласидаги минг ўринли 9-умумтаълим мактаби ҳам анча таъмирталаб бўлиб қолганди. Бир-бир ярим ой нари-берисида бу билим даргоҳи ҳам янги ўқув йилига пухта ҳозирлаб берилди.

Бу билан мазкур ҳудуддан Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда тилга олинган энг катта тизимли масала ҳал қилинди.

Эндиликда ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги, чет тилларни ўрганиш, компьютер технологиялари ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Президентнинг ташрифидан сўнг Қўқонда янги ўқув йили бошланишига қадар ички имкониятлар ҳисобидан таъмирдан чиқарилган муассасаларнинг 15 таси давлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

Хусусан, куни кеча “Собир Абдулла”, “Калвак гузар”, “Ширин” маҳаллаларида янгиланган болалар боғчалари фойдаланишга топширилди.

Республика ишчи гуруҳи масъуллари фаолияти билан Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларининг наинки ташқи қиёфаси янгиланди, балки улар замонавий асосда ҳам тўлиқ жиҳозланди. Давлат бошқаруви академияси мутахассисларининг ўқув машғулотларида педагогларнинг билим-тажрибаси мустаҳкамланди.

Буларнинг барчаси эса таълимнинг ўзига хос “Қўқон тажрибаси”ни яратишга асос бўлмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+