Сайловчиларга бир неча марта бюллетен берганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент имзолаган қонун билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Сиёсат
5 сентябрь, 13:28
Сайловчиларга бир неча марта бюллетен берганлик учун жавобгарлик белгиланди

Битта сайловчига бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди. 

Бу бўйича Президент томонидан қонун имзоланди. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. 

 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+