Мажбурий тиббий суғурта 1 октябрдан ишга тушади

Бунинг учун 2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари жорий қилинади.

Жамият
5 сентябрь, 9:40
Мажбурий тиббий суғурта 1 октябрдан ишга тушади

Давлат тиббий суғуртаси тизими 1 октябрдан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон, 2026 йил якунига қадар бошқа ҳудудларда жорий этилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябр куни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда тиббий суғурта механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.


Мавзуга доир: Навбатга ёзилиш учун навбатга ёзилишдан олдин навбатга ёзилинг


Бунинг учун 2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари жорий қилинади. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилади. Муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланади.

Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади.  Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+