Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга янги элчиси тайинланди
У аввал Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Абдусаломов бугун тонгда Корея Республикаси пойтахтига келди.
У Сеулга тайинланишидан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.
Дипломат 40 ёшда. Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Жанубий Кореянинг Кёнг-Хи университетини битирган.
Алишер Абдусаломов касбий фаолиятини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.
У 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018-2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.
Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.