Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди
У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган.
Сиёсат
18 июнь 2024 йил

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Фен 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган. У “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезия элчиси Тошкентда вафот этганди.