platina.uz

ФҚБ Трампга суиқасд сабабини аниқлай олмаяпти

Текширувларда жиноятчини бундай ҳаракатга ундаган жиддий сиёсий сабаб ёки хорижий аралашув қайд этилмаган. 

Жаҳон
29 август, 13:49
ФҚБ Трампга суиқасд сабабини аниқлай олмаяпти

АҚШ ФҚБси президентликка номзод Доналд Трампга суиқасд қилган 20 ёшли йигитнинг жинояти сабабларини аниқлай олмади.

Федерал терговчилар собиқ президентга суиқасд уюштиришда ҳеч қандай сабаб ёки хорижий аралашувларни топмадилар, дея хабар беради Washington Post.

Мутахассислар 20 ёшли гумонланувчи Томас Крукснинг беш йиллик онлайн фаолиятини ўрганишди.

Шунингдек, ФҚБ гумонланувчининг қандай қарашларга эга эканлигини айтишга ҳали тайёр эмас - у изчил сиёсий йўналишни намойиш этмаган, шунингдек, Интернетда турли хил маълумотларни тўплаган: улар Демократик ва Республикачи партиялар қурултойлари, АҚШ президенти Жо Байден ҳақида ва ҳоказо.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трампга 2024 йил июл ойида суиқасд уюштирилганди. Натижада собиқ президенти қулоғидан яраланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+