platina.uz

Ўта оғир жиноят содир этганларнинг ҳам сайлов ва референдумларда қатнашиш ҳуқуқи белгиланмоқда

Маҳкумларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳам мустаҳкамланади. 

Жамият
28 август, 16:29
Ўта оғир жиноят содир этганларнинг ҳам сайлов ва референдумларда қатнашиш ҳуқуқи белгиланмоқда

Оғир ва ўта оғир жиноят содир этган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда.

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-948-сон, 28.08.2024 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлинишига, шаъни ва кадр-қиммати ҳурмат қилинишига, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланди.

Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+