platina.uz
Жамият

Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Аввалги раҳбар Соли Ҳамроев "фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани учун" ишдан олинганди. 

Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Навоий вилояти ҳокимининг қарорига асосан, Елмуратов Учқун Файзуллаевич Учқудуқ тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Тайинловга қадар, Учқун Файзуллаевич “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Учқун Елмуратов 1986 йилда Конимех туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. 2007 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Соли Ҳамроев 2024 йил июл ойида президент томонидан ўтказилган йиғилишда ишдан олинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid