Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик бир гуруҳ арбобларни мукофотлади
Улар "икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш" ва бошқа хизматлари учун тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қозоғистон Республикасининг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Унга кўра:
қуйидаги арбоблар Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди:
Карин Ерлан Тинимбайули - Қозоғистон Республикасининг Давлат маслаҳатчиси;
Желдибай Руслан Султанули - Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси;
Жумангарин Серик Макашевич - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
Балаева Аида Галимовна - Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири;
Атамкулов Бейбут Бакирович - Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;
Хашимжанов Икрам Акрамович - Қозоғистон Республикаси Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси.