Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келади
Тоғларда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даражагача пасайиши мумкин.
Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, 27-29 август кунлари рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даражагача тушади, кундузи 20-25 даража бўлади.
Мамлакат шимолида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° кундузи 28-33° бўлади.
Жанубий вилоятларда ( Қашқадарё ва Сурхондарё) ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° бўлади.
Ўзбекистоннинг марказий вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.