Тошкентдан Москвага поездлар қатнови йўлга қўйилди

Чипталар нархи қуйидагича: купе 4 млн 320 минг сўмдан, плацкарт эса 3 млн 13 минг сўмдан. Бироқ йўловчилар 35 фоизгача чегирмаларни қўлга киритиши мумкин. 

Жамият
24 август, 10:25
Тошкентдан Москвага поездлар қатнови йўлга қўйилди

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти жорий йилнинг 24 сентябр кунидан Тошкент – ​​Москва – Тошкент йўналиши бўйича поезд қатнови йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилди.

505-Тошкент – ​​Москва йўналиши қуйидаги кунларда жўнайди:

24 сентябр, 2 октябр, 10 октябр, 26 октябр, 2 ноябр, 18 ноябр, 26 ноябр, 4 декабр, 12 декабр.

Тошкентдан жўнаш вақти 19:55, Москвага етиб келиш 23:12.

506-сонли Москва – Тошкент йўналиши қуйидаги кунларда жўнайди:

28 сентябр, 6 октябр, 14 октябр, 30 октябр, 6 ноябр, 22 ноябр, 30 ноябр, 8 декабр.

Москвадан учиш 5:40 да, Тошкентга етиб келиш 8:23 да.

Қайд этилишича, йўловчилар чипталарни чегирма билан харид қилишлари мумкин: чипта қанча эрта сотиб олинса, чегирма шунчалик юқори бўлади. Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича чипталар нархи купе 4 млн 320 минг сўмдан, плацкарт 3 млн 13 минг сўмдан (40-45 кун аввал олинса 35 фоизгача чегирма берилади) .

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Москва ўртасидаги поезд қатнови коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+