Таълим муассасаларида ўқиш қачондан бошланиши аниқ бўлди

Мактаб, лицей ўқувчилари ва коллежларнинг айрим курслари учун 4 сентябрдан, ОТМларда эса 9 сентябрдан ўқув йили бошланиши кутилмоқда. 

Жамият
23 август, 21:02
Таълим муассасаларида ўқиш қачондан бошланиши аниқ бўлди

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябр, душанба кунидан бошланади.

Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.

Академик лицейларда ва умумий ўрта таълим мактабларида эса янги ўқув йили 4 сентябр, чоршанба кунидан бошланади.

Касб-ҳунар мактабларида ҳамда коллеж ва техникумларнинг 2 ва ундан юқори курслари учун ҳам янги ўқув йили 4 сентябр кунидан бошланади.

Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун 2024/2025-ўқув йилининг бошланиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+