platina.uz
Жамият

Андижон шаҳри собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

У сўконғичлиги ва бузуқ ахлоқи учун 2019 йилда ишдан олинганди.

Андижон шаҳри собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев янги лавозимни эгаллади.

Андижон шаҳрининг ҳозирги ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг қарори билан Раҳматуллаев шаҳар ободонлаштириш бошлиғи лавозимига тайинланган.

Дилмурод Раҳматуллаев 2019 йилда аҳлоқсиз тасвири тармоқда тарқалиши ортидан ишдан олинганди.

Раҳматуллаев илк бор жамоатчилик эътиборига 2017 йил ўқитувчиларни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалганида тушганди. Ўшанда ҳоким 5,1 млн сўм жаримага тортилганди.

У 2016-2019 йилларда ҳоким бўлиб ишлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid