Осиёда илк бор маймунчечак қайд этилди
Ҳолат Покистонда қайд этилган. Касаллик аввал Африканинг ўнлаб давлатларидан ташқари Швецияда ҳам аниқланганди, Австралияда ҳам 90 дан ошиқ ҳолатлар кузатилган.
Осиёда одамларда маймунчечак инфекциясининг биринчи ҳолати Покистонда аниқланди.
Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди ва штаммни аниқлаш учун кейинги тадқиқотлар талаб қилинишини таъкидлади. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Мардан шаҳрида яшовчи фуқарода чечак касаллиги аниқланган. У яқинда Яқин Шарқ давлатларидан биридан Покистонга қайтиб келган, лекин Яқин Шарқда ҳозирча ушбу касаллик аниқланмади.
Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги чегарачилар ва аэропорт ходимларига мамлакатга келганларни диққат билан кузатиб бориш ва агар уларда шубҳали аломатлар бўлса, касалликни текширишни буюрди.
Бу Африкадан ташқарида иккинчи инфекция ҳолати: биринчиси 15 август куни Швецияда қайд этилганди.
14 август куни ЖССТ Конго ва Африканинг бошқа мамлакатларида маймунчечак касаллиги авж олгани сабабли халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Конгода бу йил 14 мингдан ортиқ касаллик ва 524 ўлим ҳолати аниқланган.
Австралиянинг Жанубий Янги Уэлс ҳудудида бирданига 90 дан ошиқ беморлар аниқланган.
Хитой эса маймунчечак сабаб чегараларда текширувни кучайтирмоқда. Кучайтирилган режим камида ярим йил давомида амал қилади.
Маймунчечак марказий ва ғарбий Африканинг чекка ҳудудларида кенг тарқалган юқумли касаллик. Унинг белгилари кўнгил айниши, иситма, тошма, қичишиш ва мушак оғриғидир.