Маймунчечак илк бор Африка қитъасида жойлашмаган давлатда қайд этилди
Швециядаги беморда ушбу касаллик аниқланган. ЖССТ аввалроқ маймунчечак сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилганди.
Маймунчечак касаллиги илк бор Африкадан ташқарида қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Швециядаги бемордаги юқумли касаллик мпох вируси (илгари маймунчечак) сабаб бўлганлигини тасдиқлади ва бемор Африкада вируснинг янги штамми - Slade Ib билан касалланганлигини таъкидлади.
Бу ҳақда 15 август куни Британиянинг BBC медиа компанияси хабар бериб, бемор ҳозирда шифокорлар назорати остида ва даволанаётганини қўшимча қилди.
Бошқа мамлакатларда мпох вируси аниқлангани ҳақида хабар берилмаган.
Бир кун олдин ЖССТ Африкада вирус тарқалиши учун энг юқори огоҳлантириш даражасини эълон қилди ва эпидемияни Эсоғлиқни сақлаш учун халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат" деб атади. Mpox вируси одамга касал ҳайвонлардан юқади, лекин жисмоний алоқа орқали ҳам одамдан одамга юқиши мумкин. Инфекцион белгилари орасида иситма, мушакларнинг оғриғи ва йирингли пуфакчалар билан тери тошмаси киради.
Илгари касаллик аниқланмаган Бурунди, Кения, Руанда ва Угандада 90 та ҳолат аниқланган, бу аввалги вариантга қараганда оғирроқ ва кўпроқ ўлимга сабаб бўлади. ЖССТ 14 август куни Конго Демократик Республикасида 14 мингдан ортиқ касалланганлар рўйхатга олингани, 524 киши вафот этганини маълум қилди.
Жорий йилда Африканинг 13 давлатида жами 17 мингта mpox инфекцияси қайд этилган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баравар кўпдир.