Абдулла Арипов Афғонистонга борди
Бош вазир бугун тушдан кейин Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасида қатнашади.
Сиёсат
17 август, 14:05
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қобул шаҳрига ташриф буюрди.
Маҳаллий нашрларга кўра, ташрифидан мақсад Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини очиш ва Толибон билан икки томонлама учрашувда қатнашишдир.
Маҳсулотлар кўргазмаси бугун 17 август куни тушдан кейин бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бош вазири Толибон назорати остидаги Афғонистонга ташриф буюрган энг юқори мартабали амалдорлардан биридир.