platina.uz
Сиёсат

Абдулла Арипов Қирғизистон пойтахтига борди

Туркий давлатлар ҳукумат раҳбарлари бу ерда иқтисодиёт, савдо, транспорт, рақамлаштириш, энергетика ва қишлоқ хўжалиги бўйича йиғилиш ўтказади. 

Абдулла Арипов Қирғизистон пойтахтига борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бишкекка борди. Бош вазир у ерда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари ва вице-президентлари йиғилишида иштирок этади.

Ариповни “Манас” халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, сув, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Бакит Торобоев кутиб олди.

Бугун Бишкекда бўлиб ўтадиган йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ва юқори мансабдор шахслари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, иқтисодиёт, савдо, сармоя, транспорт, рақамлаштириш, энергетика ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларни муҳокама қилади.

Туркий давлатлар ташкилоти туркий мамлакатларни бирлаштирувчи ҳукуматлараро орган бўлиб, унинг Бош котибияти Истанбулда жойлашган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid