Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинади ва бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга ишчи ташриф билан борди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Уни Иссиқкўл халқаро аэропортида Бош вазир Адилбек Қосималиев кутиб олди.
3 июн куни Қосималиев ва Арипов ҳамраислик қиладиган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши тор ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади.
Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинади ва бир қатор ҳужжатлар имзоланади.
