platina.uz

ЖССТ маймунчечак туфайли глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди

Йил бошидан буён Африканинг 13 давлатида жами 17 мингга яқин маймунчечакка чалинганлар гумон қилинган ва 517 киши ўлган. 

Жаҳон
15 август, 9:21
ЖССТ маймунчечак туфайли глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго Демократик Республикасида авж олган ва қўшни давлатларга тарқалиб кетган маймунчечак касаллиги сабаб, икки йил ичида иккинчи марта глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Чечак қўзғатувчиси касал одам билан яқин алоқада бўлганда юқади. Одатда касаллик енгил кечади, лекин баъзи ҳолларда йирингли жароҳатлар юқтирган одамнинг бутун танасига тарқала бошлайди, натижада ўлимга олиб келади.

Касалликнинг авж олиши "халқ саломатлиги учун фавқулодда вазият" деб белгиланди, бу огоҳлантиришнинг энг юқори даражаси.

Бу каби қарорлар даволанишни тезлаштиришга ёрдам беради ва инфекцияни иложи борича жиловлаб туриш учун глобал соғлиқни сақлаш саъй-ҳаракатларини молиялаштиради.

Охирги эпидемия касалликнинг ҳар қандай жисмоний алоқа, шу жумладан жинсий алоқа орқали осонроқ тарқаладиган янги вариантини келтириб чиқарди.

Йил бошидан буён Африканинг 13 давлатида жами 17 мингга яқин маймунчечак инфекцияси гумон қилинган ва 517 киши ўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўпдир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+