Ғазо секторида қурбон бўлганлар сони 40 минг кишидан ошди
Сўнгги 24 соат ичида Исроил армиясининг ҳужумлари натижасида 40 киши ҳалок бўлган, 107 киши жароҳатланган.
Ғазо сектори соғлиқни сақлаш ташкилоти Исроил билан уруш бошланганидан бери анклавда 40 005 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ярадорлар сони 92,4 минг кишига етди.
Департамент баёнотида айтилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил армиясининг ҳужумлари натижасида 40 киши ҳалок бўлган, яна 107 киши жароҳатланган.
Қурбонларнинг баъзилари ҳамон вайроналар остида ва тез ёрдам бригадалари етиб бора олмайдиган йўлларда қолмоқда.
Ғазо секторидаги уруш 2023 йил 7 октябрда бошланганди. ҲАМАС ҳужумидан сўнг Исроил кучлари Ғазога бостириб кирди. Халқаро босим ва огоҳлантиришларга қарамасдан Исроил ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Теҳронда ҲАМАС раҳбари Исмоил Хания ўлдирилиб, унинг ўрнига Яҳё Синвар ҳаракат раҳбари бўлганди.