Болалар чизган расмлар аукционда сотиляпти
“Сен кучлисан” бир ёшга тўлиши муносабати билан хайрия тадбири 2 кун ўтказилади.
Жамият
14 август, 19:17
“Сен кучлисан” ижтимоий лойиҳасининг навбатдаги расм кўргазмаси бошланди. Кўргазма Тошкентда 14-15 август кунлари ўтказилади.
Тадбирдан асосий мақсад онкологик ва гематологик касалликка чалинган болажонларни қўллаб-қувватлаш, уларга хурсандчилик улашишдир. Шу билан бирга улар томонидан чизилган суратлар кўргазмаси ва кимошди савдолари ўтказилмоқда.
Ушбу савдодан йиғилган маблағлар Ўзбекистонда онкологияга чалинган болалар ўртасида ўлим кўрсаткичларини пасайтиришга сарфланади.