platina.uz

“Сен кучлисан”: эзгу ғоя парвози давом этади

Бундай хайрия тадбирлари орқали кўплаб болажонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

Жамият
19 апрель, 16:51
“Сен кучлисан”: эзгу ғоя парвози давом этади

Бугун “Сен кучлисан” ижтимоий лойиҳасининг навбатдаги расм кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирдан асосий мақсад – онкологик ва гематологик касалликка чалинган болажонларни қўллаб-қувватлаш, уларга хурсандчилик улашишдир. Шу билан бирга улар томонидан чизилган суратлар кўргазмаси ва кимошди савдолари ўтказилди. Ушбу савдодан йиғилган маблағлар Ўзбекистонда онкологияга чалинган болалар ўртасида ўлим кўрсаткичларини пасайтиришга сарфланади.

Кўргазмада 15 нафар бола қатнашди. Аукционга қўйилган суратларни чизган болалар ўз ижодлари атрофдагиларга маъқул келаётгани, уни сотиб олишаётганидан хурсанд бўлса, айрим сурат эгалари касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмишган. Бундай хайрия тадбирлари орқали кўплаб болажонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+