“Сен кучлисан” хайрия тадбиридан эксклюзив репортаж
Ёшлар ишлари агентлиги онкологик бемор болаларга замонавий ноутбуклар ҳадя қилди.
Жамият
13 июль, 19:33
Ёшлар ишлари агентлиги гранти асосида “Сен кучлисан” лойиҳаси томонидан “Онкология онгни синдирмасин” номи остида хайрия тадбири бўлиб ўтди.
“Сен кучлисан” лойиҳаси кашф этган 12 нафар бола IT соҳасида 300 нафардан ортиқ номзодлар орасидан танлаб олинган. Агентлик ана шу болаларнинг ҳар бирига замонавий ноутбук тақдим этди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги ғолиб болаларни “Ustoz AI” онлайн платформаси ва малакали мутахассислар томонидан дастурлаш, график-дизайн ва бошқа замонавий касбларга ўқитиб ҳам беради.
Батафсил юқоридаги видеода.