1 сентябрдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади
Октбярдан эса бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим муассасалари педагоглари маоши ошади.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда Президент фармонида маълум қилинди.
Унга кўра:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
-ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
-ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланади.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
- бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.