Тошкент дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарларидан дея топилди

Ўзбекистон пойтахтида яшаш Марказий Осиёнинг айрим шаҳарлари, масалан Олмаота, Остона ва Бишкекдан кўра арзонроқ. Женева эса энг қиммат шаҳар дея топилди. 

Жамият
9 август, 10:14
Тошкент дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарларидан дея топилди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент жаҳоннинг яшаш учун арзон шаҳарларидан дея топилди. Тошкент Numbeo портали эълон қилган рўйхатда 218 шаҳар орасида 201-ўринни эгаллаган. 

Тошкент Марказий Осиёнинг энг қиммат тўртинчи шаҳри бўлиб қолмоқда, ундан аввал Олмаота, Остона ва Бишкек жойлашган. 

Швейцариянинг Женеваси эса  2024 йилда яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилди. 

Рейтинг дунёнинг 218 та шаҳрини ўз ичига олади ва ҳар олти ойда чоп этилади. У тўрт кишилик оила учун яшаш нархининг турли жиҳатларини акс эттирувчи бир нечта асосий индексларни ҳисобга олади.

Кенг қамровли баҳолаш учун "яшаш қиймати индекси" қўлланилади. У озиқ-овқат, ресторанлар, транспорт ва коммунал хизматлар каби истеъмол товарларининг нисбий нархларини кўрсатади. Аммо бу индекс ижара ёки ипотека қиймати каби яшаш харажатларини ўз ичига олмайди. 

2024 йилда энг қиммат шаҳар 101,7 балл билан Женева (Швейцария) бўлди. Швейцариянинг яна бир шаҳри Цюрих иккинчи ўринни эгаллади (100,4 балл). Рейтингда учинчи ўринни Ню-Йорк, учинчи ўринни Сан-Франциско ва Бостон эгаллади.

Покистон ва Ҳиндистон шаҳарлари энг арзон шаҳарлар бўлиб чиқди: Карачи (19,0), Лаҳор (19,1) ва Калкутта (21,1).

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+