platina.uz
Жамият

"Олмазор"да кўп функцияли маҳалла биноси қурилмоқда

Қаҳрамон Қуронбоев Булунғур туманидаги "Олмазор" маҳалласига ташриф буюрди.

"Олмазор"да кўп функцияли маҳалла биноси қурилмоқда

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Булунғур туманидаги "Олмазор" маҳалласига ташриф буюрди. Бу ерда қурилиши якунига етаётган "Янги Ўзбекистон" массиви ва маҳалланинг янги биноси билан танишилди.

Маҳалла биносининг ертўласида соғломлаштириш маркази, 1-қаватда маҳалла ходимлари фаолияти учун хоналар, 2-қаватда тикувчилик корхонаси ва 3-қаватда ахборот технологиялари маркази иш бошлайди.

Шунингдек, маҳалла биносининг орқа тарафидаги ерга стадион ва оилавий шифокорлик пункти қурилиши режалаштирилган.

Уюшма раҳбари мазкур ишларнинг боришини кўздан кечириб, "Олмазор" маҳалласи намунавий маҳаллага айланиши лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid