Қораўзак туманига ҳоким тайинланди

Анвар Баймуратов аввал туманда инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Жамият
7 август, 15:35
Қораўзак туманига ҳоким тайинланди

Анвар Баймуратов Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди. 

7 август куни халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашининг навбатдан ташқари 81-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Қораўзак тумани ҳокими лавозимига Баймуратов Анвар Махсетовични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва у Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди.

Анвар Баймуратов фаолияти давомида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган. У бугунги кунга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда Тахиатош ҳокими ҳам алмашганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+