platina.uz

АҚШда Google монополияси ноқонуний дея топилди

Компания  интернетда қидирув тизимини монополия қилиш ва ​​ҳалол рақобат қоидаларини бузишда айбланган. 

Жаҳон
6 август, 9:23
АҚШда Google монополияси ноқонуний дея топилди

Интернетда Google`нинг қидирув монополияси ноқонунийдир, АҚШда суд шундай ҳукм чиқарди.

Америка суди Google компаниясини ноқонуний ҳаракат қилиш, Интернетдаги қидирув тизимини монополия қилиш ва ​​ҳалол рақобат қоидаларини бузишда айбдор деб топди.

Мазкур ҳукм Google тегишли бўлган Alphabet компанияси жиддий зарба бўлди, бу технологик бизнес юритувчи ташкилотлар ишини ўзгартириши ҳам мумкин.

2020 йилда АҚШ Адлия вазирлиги Google`га қарши даъво аризасини кўриб чиққанди, у онлайн бозорнинг қарийб 90 фоизини бошқариши маълум қилинганди. Бу йирик ИТ-компанияларга қарши чиқарилган бир қатор даъволардан биридир.

"Бу Америка халқининг тарихий ғалабаси", деди АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд. Google ишини назарда тутиб. "Компания қанчалик катта ёки таъсирли бўлишидан қатъи назар - қонундан юқори эмас".

Reuters хабарига кўра, Alphabet ҳукм юзасидан шикоят қилмоқчи.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+