Андижонга борган Инна ва Юлдузларга қанча гонорар берилди?
Platina.uz сайти "Дунё садолари" фестивалига борган санъаткорларга қанча ҳақ тўланганини ўрганди.
Сўнгги кунларда Андижоннинг Хонобод шаҳрида ўтган "Дунё садолари" фестивали олдинги йилдагидан анча салбий рейтингга эга бўлди дейиш мумкин.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг журналистларни ҳақорат қилгани, тадбирни ёритишга борган ОАВ ходимлари киритилмагани (бошқа оддий аҳоли тўсиқсиз кириб кетган) катта эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Шуҳрат Абдураҳмонов президент Шавкат Мирзиёев доим ёқлаб ва қўллаб келган журналистларга қарата: "Қўлларингдан бало ҳам келмайди барибир", дегани касб эгаларининг ориятига тегиб кетгани билан изоҳланяпти.
Бу ҳолатга ҳозирча вилоят ҳокимлиги жўяли маълумот бермаган.
Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти ҳокими билан боғлиқ бу ҳолатни қоралаб чиққан. Уюшма ҳолат бўйича тегишли органлардан қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ муносабат билдиришини сўраган.
Шунингдек, уюшма янгиланган Конституциянинг 82-моддасида Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланганини эслатган. Барча мутасадди раҳбарларни ушбу нормага қатъий амал қилишга чақирган.