platina.uz
Жамият

Андижон ҳокими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят қилгани рад этилди

Аммо Хонобод боғидаги дарахткушлик бўйича вилоят матбуот хизмати ҳозирча муносабат бермади.

Андижон ҳокими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят қилгани рад этилди

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга нисбатан оғир ва асоссиз айбловлар келтирилганини билдирди.

Унда блогер “Андижонлик фуқаро маълумот беришича” деган сўзлар билан, гўёки вилоят ҳокими вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида айтиб ўтган.

"Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотларни кескин рад этади. “Фуқаро маълумотига” асосланган, ҳеч қандай далилга эга бўлмаган бундай постлар шахс шаъни, қадр-қиммати ва нуфузига очиқдан-очиқ тажовуздир”, дейилади раддияда.

Айтилишича, Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу асоссиз маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Аммо матбуот хизмати Хонободда амалга оширилган дарахтлар қирғинига ҳеч қандай муносабат билдирмади. Ҳолбуки, ушбу қирғин вилоят ҳокими қарори билан амалга оширилгани айтилганди.

Ушбу ҳолатни Экология вазирлиги назоратга олиб, назорат инспекцияси ўрганмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid