Туркияда Инстаграм блоклангани айтилмоқда
Аввал ушбу ижтимоий тармоқ ҲАМАС раҳбари Исмоил Хания ўлими бўйича билдирилган ҳамдардликларни чеклаб қўйган.
Туркия аҳолиси 2 август куни Инстаграм тармоғига киришда муаммоларга дуч келмоқда. ОАВ тармоқнинг расмий сабабини ҳозирча аниқлай олмади.
Туркиянинг Yeni Safak газетаси маълумотига кўра, ҳозирча бу қарорнинг сабаби маълум қилинмаган.
Шу билан бирга, газетанинг хабар беришича, 31 июль куни Туркия президентининг коммуникаицялар бўйича директори Фаҳреттин Алтун Х ижтимоий тармоқ платформасида ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилган ва Инстаграм Ҳания ҳақидаги постларни блоклаганини таъкидлаган.
"Шунингдек, Инстаграм ижтимоий медиа платформаси Ҳаниянинг шаҳид бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳорлари нашр этилишини ҳеч қандай асоссиз тўсиб қўйганини кескин қоралайман. Бу цензурага қаратилган жуда аниқ ва очиқ-ойдин уринишдир", - деди у.
ОАВга кўра, Туркияда Инстаграмга қўйилган чекловнинг сабаби шу бўлиши мумкин.