"Маҳалла" уюшмаси ва "Нуроний" жамғармаси ҳамкорлик бошлади
Қаҳрамон Қуронбоев ва Содиқжон Турдиев меморандум имзоладилар.
Маҳаллалар уюшмаси "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.
Бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар маҳаллаларда нуронийлар фаолияти самарадорлигини ошириш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш, кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш бўйича қатор ҳамкорликдаги чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, келгусида ҳам нуронийлар ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда тартибли ва хавфсиз миграцияни жорий этиш йўналишларида «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликка келишиб олинди.
Учрашув якунида, томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.