platina.uz

Август ойи иссиқ об-ҳаво билан бошланади

Ўзбекистонда август йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида ҳарорат максимал 45 даражагача кўтарилиши мумкин. 

Жамият
30 июль, 18:00
Август ойи иссиқ об-ҳаво билан бошланади

Жорий йилнинг август ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Ўзгидромет эҳтимолий об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Август иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундуз кунлари ҳаво 39-41 даражагача, жанубда 42-44 даражагача исийди.

Кейиналик иссиқ бироз пасаяди ва ҳудуднинг катта қисмида биринчи ўн кунликнинг охиригача кундуз кунги ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда
40-42 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 22-25 даражадан 17-20 даражагача, кундуз кунлари 35-38 даражадан 30-33 даражагача ўзгариб туради.

Август ойи қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистонда август йилнинг энг қуруқ ойидир.

Август ойида ёмғирлар жуда кам ёғади, ҳудуднинг катта қисмида ўртача
1 кундан 3 кунгача бироз ёмғир ёғади, ўртача ойлик ёғингарчилик миқдори эса
1-2 мм дан, Фарғона водийсида 3-5 мм дан кўп бўлмайди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир тез-тез ёғади ва ўртача ойлик ёғингарчилик миқдори баъзи жойларда 12-15 мм ни, Фарғона вилояти тоғларида ва Тошкент вилоятининг баланд тоғларида 20-22 мм ни ташкил этади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+