Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсунали Мамажонов вафот этди
У Водил чинори” халқ дорбозлик жамоасига раҳбарлик қилиб келган.
Маданият
28 июль, 11:47
Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Водил чинори” халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Турсунали Мамажонов 1949 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Марҳум Фарғона вилояти ҳайвонот боғи ташаббускори, фахрий эколог бўлган.
Узоқ йиллар мобайнида Шоҳимардонда томошалар кўрсатиб келган. 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.