platina.uz

Бразилияда илк бор Оропуш инфекциясидан икки киши вафот этди

Жорий йилда мамлакатда 7 мингдан ошиқ киши ушбу инфекцияни юқтириб олган. 

Жаҳон
26 июль, 15:17
Бразилияда илк бор Оропуш инфекциясидан икки киши вафот этди

Бразилияда Оропуш инфекциясидан илк бор ўлим ҳолати кузатилди.

Баия штатининг ички қисмидаги икки қиз касаллик оқибатида вафот этган. Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, беморларнинг аломатлари данг безгагининг оғир шаклига ўхшарди.

Шу билан бирга, аёлларда оғир аломатлар кузатилмаган. Иккаласи ҳам 30 ёшдан кичик бўлган.

Мамлакат жанубидаги Санта-Катарина штатида Оропуш иситмасидан яна бир ўлим содир бўлган бўлиши мумкин.

2024 йилда Бразилияда жами 7 мингдан ортиқ Оропуш инфекцияси қайд этилган.

Вирусни аниқлашнинг биринчи ҳолатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 2020 йил октябр ойида қайд этилган.

Касаллик инсонга чивинлар орқали юқади. Унинг номи Тринидад ва Тобагодаги Оропуш дарёси номидан келиб чиққан.

Аввалроқ Ҳиндистонда чандипура вируси тарқалгани хабар қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+